Қуйидагилар (қуйидаги ҳолатлар) суғурта ҳодисаси деб ҳисобланмайди ва уларнинг оқибатида юзага келган зарар (зиён) қоплаб берилмайди:
а) тасарруфида суғурталанган ТВ бўлган Суғурта қилдирувчи, Ҳайдовчи ёки Наф олувчининг суғурта ҳодисаси содир бўлишига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари ва/ёки ҳаракатсизлиги, уларнинг ўз фуқаролик бурчларини адо этиши ёки Суғурта қилдирувчи, Ҳайдовчи, Наф олувчи ёки учинчи шахсларнинг фуқаролик бурчини бажариш ёки ҳаёти, соғлиғи, обрўси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари бундан мустасно;
б) суғурталанган ТВни чарчоқ, алкогол мастлик ёки ақлий-идоравий фаолиятига таъсир кўрсатувчи наркотик воситалари, психотроп ва бошқа моддалар, реакция тезлигини камайтирувчи дори воситалари таъсири остидаги ҳолатда бўлган шахс томонидан бошқарилиши, шунингдек суғурталанган ТВ ҳайдовчиси ЙТҲ жойидан яшириниши (ЙТҲ содир бўлган жойни ташлаб кетганда) ёки тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиши, рулни бошқараётганда ухлаб қолиши;
в) бошқариш ҳуқуқига ва бошқа Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган ҳужжатларга эга бўлмаган шахс томонидан суғурталанган ТВнинг бошқарилиши;
г) йўл қўйиладиган тезлик режимидан ошириб ҳайдаш, темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларининг бузилиши ёки светофорнинг таъқиқловчи ишорасига ўтиш, ётиқ чизиқлар, йўналтиргичлар, ёзувлар ва транспорт воситаларни ҳаракатини тартибга солиш белгиларга амал қилмаслик, шу жумладан суғурталанган ТВнинг транспорт оқими йўналишига қарама-қарши чиқиши;
д) Суғурталовчига суғурта объекти, зарарнинг сабаблари ва миқдори тўғрисида Суғурта қилдирувчи, Наф олувчи, Ҳайдовчи томонидан била туриб ёлғон маълумотлар берилиши, шунингдек воқеа тафсилотларини тасдиқлашга ёхуд зарар миқдорига доир сохталаштирилган ҳужжатлар тақдим этилиши;
е) cодир бўлган суғурта воқеаси тўғрисида мазкур Қоидаларда белгиланган муддат ва усулда Суғурталовчини ўз вақтида ва узрли сабабсиз хабардор этилмаслиги;
ж) Суғурталовчига таъмирлангунга қадар шикастланган ТВни кўздан кечириш учун тақдим этилмаслиги, Суғурталовчини ўзи кўз кечиришни рад этиши бундан мустасно;
з) қонунчиликда ўрнатилган тартибда техник кўрикдан ўтмаган суғурталанган ТВдан фойдаланилиши, суғурталанган ТВдан фойдаланишни белгиловчи ҳужжат (йўриқнома, қоидалар, қўлланма, низом ва бошқалар), ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнувчан ва портовчи моддаларни ва нарсаларни ташиш қоидалари ва шу каби ҳужжатлар шартларининг бузилиши;
и) суғурталанган ТВдан ҳайдашга ўргатиш ёки мусобақа ва синов мақсадларида фойдаланилиши;
к) суғурталанган ТВда ташилаётган йўловчилар умумий сони/юкнинг тўлиқ умумий вазни, ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган сон/энг кўп вазн миқдоридан ортиқ бўлса.