1. Термин ва атамалар
Мазкур Қоидаларда ишлатиладиган термин ва атамалар қуйидаги тушунчаларга эга:
Суғурта қилдирувчи — Суғурталовчи билан мазкур Қоидалар шартларида суғурта шартнома (суғурта полисини) тузган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки муомала лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс.
Суғурта полиси — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилган суғуртани амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Наф олувчи фойдасига суғурта полиси Наф олувчининг исми ёки номи кўрсатилмасдан тузилиши мумкин. Бундай ҳолатда Суғурта қилдирувчига эгасининг номи кўрсатилмаган полис берилади. Бундай суғурта полиси бўйича ҳуқуқларни амалга оширишда бу полисни Суғурталовчига тақдим этиш зарур.
Суғурта қилиш бўйича Ариза-сўровнома — мазкур Қоидаларнинг 1-сонли иловадаги шаклига мувофиқ суғурта полисининг ажралмас қисми ҳисобланадиган, Суғурталовчининг талабига кўра Суғурта қилдирувчи томонидан юз бериши мумкин бўлган суғурта хавфини аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисида тақдим этилган ёзма маълумоти. Суғурта қилиш бўйича Ариза-сўровнома шу жумладан Суғурталовчининг веб-сайтида, шахсий кабинетида ёки Суғурта қилиш бўйича Ариза-сўровномани юбориш учун назарда тутилган тегишли бўлимнинг махсус сатрда электрон аризани расмийлаштириш йўли билан тақдим этилади. Шу тарзда тўлдирилган суғурта қилиш бўйича Ариза-сўровнома ёзма шаклдаги суғурта қилиш бўйича Ариза-сўровномага тенг ҳисобланади.
Ходим — Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи) билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишлаётган жисмоний шахс.
Наф олувчи:
а) «Мол-мулкни суғуртаси» 1 секцияси бўйича – суғурта қилинган мол-мулкни асралишида мулкий манфаатга эга бўлган шахс. Суғурта қилинган мол-мулкнинг асралишидан Суғурта қилдирувчида ва Наф олувчида манфаат бўлмаган ҳолда расмийлаштирилган суғурта полиси, мол-мулкни суғурта қилиш қисмида ҳақиқий эмас ҳисобланади;
б) «Фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси» 2 секцияси бўйича – суғурта ҳудудида мол-мулкдан фойдаланиши натижасида мол-мулкига зарар етказилган учинчи шахс. Мазкур секция бўйича суғурта полиси зарар етказилиши мумкин бўлган шахслар фойдасига расмийлаштирилган ҳисобланади, ҳатто агар суғурта полиси, зарар учун жавобгар бўлган Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи фойдасига тузилган бўлса ҳам ёки суғурта полисида кимнинг фойдасига расмийлаштирилганлиги кўрсатилмаган бўлса ҳам.
Ижарада (мулк ижарада) бўлган мол-мулкка нисбатан суғурта полиси Ижарачи фойдасига фақат, ижара (мулкий ижара) шартномасида мол-мулкни шикастланиши ва/ёки нобуд бўлиши хавфи Ижарага берувчидан Ижарачига топшириш бўйича шарти бўлса, расмийлаштирилади, бошқа ҳолларда Наф олувчи фақат Ижарага берувчи бўлиши мумкин.
Суғурта қилинган мол-мулк – қуйидагиларни ўз ичига олувчи нотурар жойлар, бино (иншоотлар) шу жумладан:
а) конструктив элементлар;
б) ички безак ва муҳандислик ускуналари.
в) кўчар мулк.
Барча ҳолларда эскирган ва авария ҳолатида бўлган, шунингдек кўчки, ўпирилиш, тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудда жойлашган турар жойлар, шу билан бирга кўчмас мулк суғурта қилинмайди. Бундай мол-мулкка нисбатан расмийлаштирилган суғурта полиси, ҳатто Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини тўлаган бўлса ҳам, кучга кирмаган ҳисобланади.
Тижорат кўчмас мулк объектлари – Суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун эгаллаб турган жойи, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган жой (кўчмас мулк). Мазкур Қоидаларнинг шартларига кўра, давлат томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган (Наф олувчида кўчмас мулк объектига кадастр паспорти бўлган) нотурар-жой бинолари суғурта қилиниши мумкин.
Кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти –- кўчмас мулк объектининг ўзига хос хусусиятларини, шунингдек кўчмас мулк объектининг туридан келиб чиқиб, кўчмас мулк объекти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотларни ўз ичига олган кўчмас мулк давлат кадастридан кўчирма.
Конструктив элементлар – суғурта ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланадиган элементлар, яъни:
а) таянч деворлар;
б) қаватлар орасидаги тўсиқлар;
в) пойдевор ва томнинг конструктив элементлари;
г) зинапоялар, болохона айвони ва пешайвонлар конструкцияси.
Ички безак ва муҳандислик ускуналари – суғурта ҳудудида бўлган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи ички безак:
а) деворлар, ораёпмалар, пардеворлар сиртларини қопламаси;
б) пол сирти қопламаси;
в) шифт сирти қопламаси;
г) (кириш ва хоналараро) эшиклари;
д) дераза блоклари;
е) шунингдек, муҳандислик тармоқлари ва ускуналари: муҳандислик-коммуникация тармоқлари ускуналари ва элементлари, шу жумладан: иситиш, электр, газ ва сув таъминоти, канализация, жала канализацияси, жала оқими қувурлари, вентиляция, кондиционер, паст токли тармоқлар (ёнғин ва қўриқлаш сигнализациялари, видеокузатув, эфир, кабель ва сунъий йўлдош телекўрсатувларини узатиш ва тақсимлаш, радиофикация, маҳаллий ахборот-ҳисоблаш тизимлари ва ш.к.) тизимлари, ёнғинни ўчириш ускуналари, санитар-техник ускуналар ва ш.к.
Кўчар мулк – суғурта ҳудудида мавжуд бўлган, Суғурта қилдирувчида/Наф олувчида уларни асралишида мулкий манфаатга эга бўлган кўчар мулк бўлиб қуйидагиларни ўз ичига олади: мебель, маиший ва электрон техника, товар-моддий бойликлар. Мазкур кўчар мулк рўйхати ёпиқ саналади ва кенгайтирилган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Кўчар мулк капитал (барча таянч конструкциялари, том ва стационар ёпиқ ёриқларга эга бўлган), қулфланадиган иншоотларда (турар-жойларда) суғурта қилинган ҳисобланади.
Товар-моддий заҳиралар – хомашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар, сотиш учун мўлжалланган товарлар.
Ёнғин – оловни ёқиш ва сақлаш учун махсус белгиланган жойлардан ташқарида пайдо бўлган ёки бундай жойлардан ташқарига чиқиб кетган, ўз-ўзидан тарқалиб кета олувчи ва моддий зарар етказадиган очиқ аланга ёки учқунланиш шаклидаги ёниш. Агар қисқа туташув ҳосил қилган учқун янада тарқалмаса қисқа туташув натижасида ҳосил бўлган иссиқлик таъсири ёнғин деб ҳисобланмайди.
Портлаш – қисқа муддат оралиғида чекланган катта ҳажмдаги энергиянинг чиқиши ва ажралиши билан келтириб чиқарган, кенгаётган газ ва буғларнинг талофатли таъсири билан кузатиладиган шиддат билан кечадиган жараён.
Сув босиши – сув таъминоти, иситиш, канализация тизимларидаги авария оқибати бўлган ёки бошқа жойлардан суғурта ҳудудига сув ёки бошқа суюқликларни кириши.
Табиий офатлар – табиат билан боғлиқ воқеалар, бунда улар ўзининг интенсивлиги, тарқалиш миқёси ва давомийлиги билан одамларга, иқтисодиёт объектларига ва табиат атроф-муҳитига талофатли таъсирни келтириб чиқариши мумкин. Табиий офатлар деганда, ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, тасдиқланган мезонларга етган табиий тусдаги фавқулоддаги вазиятлар ва/ёки хавфли метеорологик, гидрометеорологик ҳодисалар тушунилади. Табиий офатларга, мазкур Қоидалар доирасида, қуйидагилар киради:
Хавфли метеорологик ёки гидрометеорологик ҳодисалар:
тезлиги 15-24 м/с ва ундан юқори кучли шамол; жуда кучли шамол (тезлиги 25 м/с ва ундан юқори) ёки довул (шамол 33 м/с ва ундан юқори тезликда);
чангли ёки қумли бўрон (тезлиги 15 м/с ва ундан юқори тезликдаги шамол) метеорологик узоқлик кўринишининг 500 м дан кам ёмонлашишини келтириб чиқарадиган, катта миқдордаги чанг ва қумнинг кўчиши;
яшин уриши, йирик дўл ёғиши (диаметри 15 мм ва ундан катта бўлган дўл);
жуда кучли ёмғир (ёғингарчилик миқдори 12 соат ва ундан кам вақт ичида 30 мм ва ундан кўп) ёки жуда кучли жала (ёғингарчилик интенсивлик миқдори 1 соат ва ундан кам вақт ичида 15 мм ва ундан кўп); сув тўпланиши, сув босиши, сув сизишини келтириб чиқарадиган кучли давомий ёмғир (ёғингарчилик миқдори 48 соат ва ундан кам вақт ичида 60 мм ва ундан кўп);
кучли қор (ёғингарчилик интенсивлик миқдори 12 соат ва ундан кам вақт ичида 20 мм ва ундан кўп), тезлиги 15 м/с ва ундан юқори тезликдаги кучли шамол билан кузатиладиган (давомийлиги 12 соат ва ундан кўп) қор бўрон (изғирин);
сув сатҳи ва сув сарфи жадал кўпайиши оқибатидаги тошқин; сел оқимлари; ер усти сувлари 0-0,3 м сатҳда бўлганда, сувнинг кучли сизиши.
Хавфли геологик ҳодисалар: зилзила, кўчки, ўпирилиш.
Мазкур Қоидалар доирасида табиий офатларнинг ушбу рўйхати ёпиқ саналади ва кенгайтирилган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Транспорт воситасини босиб кетиши – суғурта қилинган мол-мулкка ер усти машиналари, механизмлари, транспорт воситаларини бевосита механик таъсир қилиши оқибатида унинг шикастланиши ёки нобуд бўлиши.
Учинчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари – қонунчиликда жиноий, маъмурий ва фуқаролик жавобгарлик белгиланган, суғурта қилинган мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), шикастланишига бевосита сабаб бўлган учинчи шахсларнинг ғайриқонуний айбли ҳатти-ҳаракатлари. Мазкур хавф деганда қуйидагилар тушунилади:
бузиб кириш йўли билан ўғирлаш (ёпиқ бинога кирилганлиги излари ва/ёки ушбу бинодан чиқиб кетилганлиги излари бўлса), талончилик, босқинчилик билан мол-мулкни талон-тарож қилиш;
қасддан қилинган ҳаракатлар натижасида суғурта қилинган мол-мулкни нобуд бўлиши/шикастланиши: ёқиб юбориш, портлатиб юбориш, безорилик, вандаллик.
Учинчи шахсларга зарар етказилганлиги учун Суғурта қилдирувчининг фуқаролик жавобгарлиги – суғурта полисининг амал қилиш даврида учинчи шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилганлиги учун Суғурта қилдирувчининг жавобгарлигини юзага келиши.
Суғурта қилдирувчига эгалик ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосларда тегишли бўлган тижорат кўчмас мулк объектида суғурта ҳодисаси содир бўлиши натижасида учинчи шахсларга зарар етказилганлиги учун Суғурта қилдирувчининг фуқаролик жавобгарлигини юзага келиши факти, Суғурталовчи томонидан жабрланувчининг даъвоси, ваколатли органлардан олинган ҳужжатлар асосида томонлар келишувига кўра судгача ҳал этиш тартибида ва/ёки суд органларининг қарори асосида тан олиниши мумкин.
Учинчи шахслар – мазкур Қоидаларда назарда тутилган воқеалар («Фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси» 2 секцияси бўйича) натижасида мол-мулкига зарар етказилган жисмоний ва юридик шахслар.
Суғурта пули – суғурта даврида суғурта ҳодисаси содир бўлганда, Суғурталовчининг чегараланган жавобгарлик доирасини ифодаловчи пул маблағлари миқдори. Ҳар бир секция учун алоҳида суғурта пули белгиланади.
Суғурта товони – суғурта ҳодисаси содир бўлганда, Наф олувчига «Мол-мулк суғуртаси» 1 секцияси ва/ёки «Фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси» 2 секцияси бўйича бўйича тўлаб бериладиган пул компенсацияси.
Товон лимити – «Мол-мулк суғуртаси» 1 секцияси бўйича Суғурталовчи томонидан битта суғурта ҳодисаси бўйича тўланадиган, суғурта пулига нисбатан фоизларда белгиланган суғурта товонининг энг кўп миқдори.
Суғурта дастури – мазкур Қоидалар асосида Суғурталовчи томонидан шаклланган, суғурта хавфлари рўйхатини, суғурта пули ва суғурта мукофоти миқдорларини ўз ичига олувчи суғурта шартлари.
Суғурта ҳудуди – суғурта полисида кадастр рақами билан кўрсатилган, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланган суғурта қилинган мол-мулк жойлашган жой (аниқ манзил).
Шартсиз франшиза – Суғурталовчи томонидан тўланадиган суғурта товони суммасидан чегириб ташланадиган зарарнинг бир қисми.
Юқорида назарда тутилган барча термин ва атамалар мазкур Қоидаларда улар учун белгиланган маъноларга эга. Мазкур Қоидалардаги термин ва атамалар маънога эга бўлмаган тақдирда, уларнинг маънолари Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан эътироф этилади.