Суғурталовчи томонидан қуйидагилар натижасида юзага келган зарарлар қоплаб берилмайди:
Суғурта қилдирувчининг суғурта ҳодисаси содир бўлишига қаратилган қасддан, атайлаб, инсофсизларча, фирибгарлик ёки жиноий тарзда ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги;
банк омонати бўйича қонунга хилоф (сохта, қалбаки) битим тузилган бўлса, шу жумладан битим тузишга ваколати бўлмаган шахс томонидан битим тузилган бўлса;
Банк фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилиши (ҳисобварақларни музлатилиши, банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг вақтинча тўхтатилиши, қайта ташкил этиш натижасида Банк фаолиятининг тугатилиши ва бошқалар) оқибатида Банкнинг омонат шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги (лозим даражада бажармаслиги);
учинчи шахслар томонидан, шу жумладан Банк серверларига рухсатсиз кириш имконини берган хакерлик ҳужуми натижасида Суғурта қилдирувчининг банк омонати ҳисобварағидан пул маблағларини рухсатсиз ечиб олинса;
Банкнинг мансабдор шахслари ва (ёки) мулк эгаларининг (таъсисчиларнинг, иштирокчиларнинг) фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ҳатти-ҳаракатлари, агар қарздорликнинг қайтмаслигига бундай ҳатти-ҳаракатлар сабаб бўлганлиги суд тартибида белгиланган бўлса;
омонат шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариб бўлмайдиган қилиб қўядиган, давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишининг бевосита ва билвосита оқибати бўлган воқеалар;
валюталар курсининг ўзгариши, пеня, неустойка суммалари, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар.